Заказать услугу
Скрытое поле:
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена
photo_2023-10-09_10-09-49
ISMITI
нииивп
Звоните по номеру
Главная/О нас/Статьи и советы/АҲОЛИ ТОМОРҚАЛАРИДА МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯДАН ФОЙДАЛАНИБ ИШЛАЙДИГАН ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНМОҚДА

АҲОЛИ ТОМОРҚАЛАРИДА МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯДАН ФОЙДАЛАНИБ ИШЛАЙДИГАН ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНМОҚДА

“EU-AGRIN” лойиҳаси доирасида ташкил қилинган “Томчилатиб суғориш инновацион гуруҳи” томонидан Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани Қўштепа МФЙ Беғубор кўчасида жойлашган 10 та аҳоли томорқалари танлаб олиниб, вертикал суғориш қудуд сувидан аҳоли томорқаларини муқобил энергиядан фойдаланиб ишлайдиган томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

photo_2023-07-26_16-05-26

photo_2023-07-26_16-05-44

1-расм. Танлаб олинган аҳоли томорқаларининг топографик сеъёмка қилиш жараёни

2-расм. Танлаб олинган аҳоли томорқаларида “Томчилатиб суғориш инновацион гуруҳи” томонидан томчилатиб суғориш тизимини қуриш ва монтаж қилиш жараёни

ЛОЙИҲАНГИЗ ҲАҚИДАГИ ФАКТЛИСТ

Томорқа хўжаликларида қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда Оққўрғон туманининг сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларида бугунги кунда давлат дастури доирасида аҳоли томорқаларини кафолатли сув билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-54-сон қарори ҳамда 2022 йил 12 октябрдаги “Сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликларини сув билан кафолатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ПҚ-394-сон қарорлари қабул қилинган. Мазкур қарорларда 2022 йилда Тошкент вилоятининг 7 та туманининг 16 та маҳалласида жами 51 дона сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини ишга тушириш режалаштирилган. Жумладан Оққўрғон туманида давлат дастури доирасида 2022 йилда 4 та, 2023 йилда эса 5 та вертикал суғориш қудуқларини ишга тушириш режалаштирилган.

Бугунги кунда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари сони 15361 тани, ер майдони 2108,7 га ни ташкил қилади. Туманда аҳоли томорқаларида асосан картошка, помидор, бодринг, саримсоқ-пиёз, сабзи, маккажўхори, булғор қалампири, аччиқ қалампир, бақлажон, кўкатлар ҳамда редиска каби қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилмоқда. Туманда вегетация даври давомида сув таъминоти оғир эканлиги, сув таъминотидаги узилишларни ҳисобга олиб томорқа хўжаликларида сув тежовчи суғориш технологияларни жорий қилиш, шу йўналишда тадқиқотлар асосида томорқа хўжаликларини кафолатли сифатли ва юқори ҳосил етиштириш ҳамда аҳоли даромадини оширишни кўзда тутади.

 


 

 

Остались вопросы ?
Оставьте заявку и Вам перезвоним
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Комментарий:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена
Звоните по номеру
Мы находимся
11 дом, массив Карасу-4, г. Ташкент, Узбекистан
Яндекс.Метрика
Оставить заявку
Скрытое поле:
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена