Заказать услугу
Скрытое поле:
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена
photo_2023-10-09_10-09-49
ISMITI
нииивп
Звоните по номеру
Главная/Международные научные связи

Международные научные связи

111

АҲОЛИ ТОМОРҚАЛАРИДА МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯДАН ФОЙДАЛАНИБ ИШЛАЙДИГАН ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНМОҚДА

    Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган, БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳамкорликдаги “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторининг “яшил иқтисодиёт”га инклюзив ўтишини қўллаб қувватлаш ва иқлимга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги билимлари ва инновацион тизимини ривожлантириш (EU-AGRIN)” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

    Мазкур EU-AGRIN лойиҳаси доирасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш хизмат қилувчи “Инновацион гуруҳлар” шакллантирилиб, шундан Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалигида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази, Тошкент вилояти агрохизматлар маркази, Оққўрғон тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Оққўрғон тумани Қўштепа МФЙ билан ҳамкорликда Сув танқислиги шароитида муқобил энергиядан фойдаланиб аҳоли томорқаларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалик экинларини томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича “Томчилатиб суғориш инновацион гуруҳи” ташкил қилинди.

   “EU-AGRIN” лойиҳаси доирасида ташкил қилинган “Томчилатиб суғориш инновацион гуруҳи” томонидан Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани Қўштепа МФЙ Беғубор кўчасида жойлашган 10 та аҳоли томорқалари танлаб олиниб, вертикал суғориш қудуд сувидан аҳоли томорқаларини муқобил энергиядан фойдаланиб ишлайдиган томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

33
34
35

1-расм. Танлаб олинган аҳоли томорқаларининг топографик съёмка қилиш жараёни

s1
s2
s3
s4
s5
s6
s7
s8
s9

2-расм. Танлаб олинган аҳоли томорқаларида “Томчилатиб суғориш инновацион гуруҳи” томонидан томчилатиб суғориш тизимини қуриш ва монтаж қилиш жараёни

 

ЛОЙИҲА ҲАҚИДА ҚИСҚА АХБОРОТ

   Мазкур инновацион лойиҳада давлат дастурлари доирасида сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларини суғориш учун қазилган вертикал суғориш қудуқларини ишлатишда муқобил энергиядан фойдаланиб қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда томчилатиб суғориш тизими жорий қилинади. Шунингдек аҳоли томорқаларини вегетация даврида экинларни суғоришда кафолатли сув билан таъминлаш, сув ва муқобил энергия ресурсларидан фойдаланишда вертикал суғориш қудуқларига томчилатиб суғориш технологиясини тўғридан-тўғри монтаж қилиш ва фойдаланиш кўникмалари шакллантирилади.

ЛОЙИҲАНГИЗ ҲАҚИДАГИ ФАКТЛИСТ

   Бугунги кунда деҳқончилик юритиш тизими ўзгариши ва интенсивлашиши, ер ва сув ресурсларидан йил давомида фойдаланилаётганлиги, сув танқислигининг тобора кучайиб бораётганлиги қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда инновацион сув тежамкор суғориш усуллар ва технологияларидан аҳоли томорқаларида ҳам кенг фойдаланишни тақозо этмоқда.

   Томорқа хўжаликларида қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда Оққўрғон туманининг сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларида бугунги кунда давлат дастури доирасида аҳоли томорқаларини кафолатли сув билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-54-сон қарори ҳамда 2022 йил 12 октябрдаги “Сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликларини сув билан кафолатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ПҚ-394-сон қарорлари қабул қилинган. Мазкур қарорларда 2022 йилда Тошкент вилоятининг 7 та туманининг 16 та маҳалласида жами 51 дона сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини ишга тушириш режалаштирилган. Жумладан Оққўрғон туманида давлат дастури доирасида 2022 йилда 4 та, 2023 йилда эса 5 та вертикал суғориш қудуқларини ишга тушириш режалаштирилган.

   Бугунги кунда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари сони 15361 тани, ер майдони 2108,7 га ни ташкил қилади. Туманда аҳоли томорқаларида асосан картошка, помидор, бодринг, саримсоқ-пиёз, сабзи, маккажўхори, булғор қалампири, аччиқ қалампир, бақлажон, кўкатлар ҳамда редиска каби қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилмоқда. Туманда вегетация даври давомида сув таъминоти оғир эканлиги, сув таъминотидаги узилишларни ҳисобга олиб томорқа хўжаликларида сув тежовчи суғориш технологияларни жорий қилиш, шу йўналишда тадқиқотлар асосида томорқа хўжаликларини кафолатли сифатли ва юқори ҳосил етиштириш ҳамда аҳоли даромадини оширишни кўзда тутади.

   Бу борада томорқа хўжаликларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда кафолатли сув билан таъминлаш, сувдан фойдаланишда сувтежамкор суғориш технологияларини жорий қилиш, томорқа хўжаликлари эгаларини томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланишда кўникмаларини шакллантириш, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинларини ҳосил сифати ва миқдорига томчилатиб суғориш технологиясининг экин турлари бўйича иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини илмий асослашдан иборат.

Остались вопросы ?
Оставьте заявку и Вам перезвоним
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Комментарий:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена
Звоните по номеру
Мы находимся
11 дом, массив Карасу-4, г. Ташкент, Узбекистан
Яндекс.Метрика
Оставить заявку
Скрытое поле:
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена